1

"Тўйимизни бузманглар, илтимос" – Ортиқхўжаев ОАВ вакиллари ва блогерларга илтимос қилди

ЖАМИЯТ 21.05.2021, 14:05
"Тўйимизни бузманглар, илтимос" – Ортиқхўжаев ОАВ вакиллари ва блогерларга илтимос қилди

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирокида "Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивалига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Ушбу тадбирда иштирок этган "Халқ сўзи" сайтининг мухбирини таъкидлашича, ҳоким анжуманда тадбирни ўтказиш, ташкилий масалалар юзасидан фикр билдириб, ОАВ вакилларига ҳазиломуз мурожаат қилган.

«Бу байрамга жуда катта тайёргарлик кўрдик, айрим ходимларимиз 24 соатлаб меҳнат қилишди. Уни ёшларимиз учун катта байрам, тўйдек қилиб ўтказишимиз керак. ОАВ вакиллари ва блогерларга илтимосим шуки, агар қаердадир камчиликларга йўл қўйилган бўлса, сайтларда айлантирмай ўзимизга айтишса, зудлик билан муаммони бартараф қиламиз. 

Шунча меҳнатдан кейин ҳам фақат танқидлар бўлаверса, мана шунақа тадбирларни ўтказишга иштиёқимиз йўқолиб қолади. Сизлар ҳам ёшларимизни биздек севсангиз хатоларимизни аввало ўзимизга айтинг, биз тўғрилашга тайёрмиз. Тўй тўйдек бўлсин! Тўйимизни бузманглар, илтимос», деди Ортиқхўжаев.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1