АсосийJinoyat

Сирдарёда жиноят ишида енгиллик яратиб бериш эвазига ходимга пора таклиф қилган шахс қўлга олинди

'Сирдарёда жиноят ишида енгиллик яратиб бериш эвазига ходимга пора таклиф қилган шахс қўлга олинди'ning rasmi

2021 йилнинг 17 май куни Сирдарё вилояти Боёвут туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси бошлиғи капитан Т.Қ Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилади. У ўз билдиргисида 2021 йил 28 апрель куни фуқаро С.Б га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 119-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатиб, дастлабки тергов ҳаракатларини ўтказишга киришганлигини, айбланувчи С.Б га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шундан сўнг, айбланувчининг отаси И.Ж олдига келиб, ўғли С.Б га енгиллик қилиб беришини сўраб, уч-тўрт маротаба турли миқдордаги пулларни пора тариқасида таклиф қилганлигини, фуқаро И.Ж га капитан Т.Қ унинг бу ҳаракатлари қонунга хилоф эканлигини, пора бериш учун жиноий жавобгарлик белгиланганлигини бир неча маротаба тушунтирганлигини, шу билан ушбу фуқаро пора таклиф қилмаганлигини, шундан сўнг, 2021 йил 17 май куни капитан Т.Қнинг олдига ўзини “Бўрибой” деб таништирган шахс келиб, айбланувчи Б.С ни “руҳий носоғлом” деб топишда ёрдам беришини сўраб, эвазига 1.000 (бир минг) АҚШ доллари миқдордаги пулларни пора тариқасида таклиф қилаётганлигини, капитан Т.Қ Бўрибой” исмли шахсга пора олиш, пора бериш ва пора олиш беришда воситачилик қилиш жиноят эканлигини, ушбу ҳаракатлари учун жиноий жавобгарлик белгиланганлигини тушунтирганлигини, “Бўрибой” исмли шахсни бир неча маротаба огоҳлантиришига қарамасдан, пора беришни таклиф қилишда давом этиб келаётганлигини, шу сабабли ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур билдиргига асосан, 2021 йил 18 май куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Сирдарё вилояти бўйича бўлими, Департаментнинг Сирдарё вилояти Бошқармаси ҳамда Боёвут туман прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда Боёвут тумани Ижодкор махалласи ҳудудида жойлашган Боёвут тумани “Маданият” бўлими рўпарасида ўтказилган тезкор тадбир давомида, капитан Т.Қ нинг бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автомашинасини салонида, ходим томонидан бир неча маротаба огоҳлантиришига қарамасдан, фуқаро Б.Б қариндоши айбланувчи Б.С ни “руҳий носоғлом” деб топиб, енгиллик яратиб бериши эвазига 1.000 (бир минг) АҚШ доллари миқдордаги пулни пора тариқасида капитан Т.Қга берган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашё билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Оқолтин тумани бўлими ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, гумонланувчи Б.Бга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар