1

МДҲнинг энг яхши ўзбек талабасининг китоби хорижда чоп этилди

ЖАМИЯТ 21.05.2021, 16:31
МДҲнинг энг яхши ўзбек талабасининг китоби хорижда чоп этилди

Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали «Амалий математика» факультети талабаси Дилмурод Раҳматовнинг “Modern Information Technologies in Education” номли китоби хорижий "Scholars’ Press" нашриёти томонидан чоп этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Ҳозирда китоб morebook.de ва amazon.com онлайн дўконларида сотувга қўйилди. Сотилган китоблардан йиғилган маблағнинг бир қисми муаллифга гонорар сифатида тўлаб борилади.

 Китобда таълимда замонавий ахборот технологияларини қўллашнинг долзарб вазифалари, хусусан, гибрид таълим, масофавий таълим, СМАРТ технологияларидан фойдаланиш имкониятлари ва таълим тизимида сунъий тафаккурдан фойдаланишнинг амалий ва назарий жиҳатлари ёритилган.

 Китоб талаба, магистр, ўқитувчилар ва ўқув жараёнини ахборот технологиялари асосида модернизация қилиш билан шуғулланувчи мутахассислар учун мўлжалланган.

 Д.Раҳматов томонидан бугунги кунга қадар 50 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари чоп этилган, 3 та ЭҲМ учун дастурий маҳсулотлари муаллифи, «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020» танлови ғолиби ва кўкрак нишони совриндори, Жиззах вилоят ҳокими стипендияси соҳиби ҳамда «Олтин фонд» аъзоси ҳисобланади.

 Айни дамда китоб чегирмали нархларда сотувга қўйилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1