АсосийJinoyat

Сергели туманида дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш ҳолати аниқланди

'Сергели туманида дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш ҳолати аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Фуқаро У.А., М.С. ва “Ph.” МЧЖ раҳбари ўринбосари У.Ж.лар олдиндан тил бириктириб, дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида сотиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, 1 850 қути “Азимак 500мг GMP” ва 200 қути “Гептрал 500мг” дори воситаларини харидорга 127,1 млн сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар