1

Тошкент вилоят ППХ ходимлари томонидан 18 нафар қидирувдаги шахслар ушланди

ЖАМИЯТ 21.05.2021, 17:57
Тошкент вилоят ППХ ходимлари томонидан 18 нафар қидирувдаги шахслар ушланди

Бундан ташқари ўтган 4 ой мобайнида 800 нафардан ортиқ иш ва яшаш жойи ноаниқ бўлган шахслар реабилитация марказларига жойлаштирилди.

Тошкент вилояти ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича бир қатор чоралар кўриб кўрилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилоят ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Жумладан, жорий йилнинг ўтган 4 ойи мобайнида Патруль-пост хизмати ходимлари иштирокида кўплаб жиноятлар фош этилган бўлса, 18 нафар қидирувда бўлган шахслар аниқланиб, ушланди.

Шунингдек, бедарак йўқолган 7 нафар шахс оиласига қайтарилган бўлса, иш ва яшаш жойи ноаниқ бўлган 838 нафар шахслар реабилитация марказларига жойлаштирилди.

Жиноятнинг асосий воситаларидан бири бўлган қуролланиш, яъни ўткир тиғли жисмлар ва бошқа ноқонуний қуролларни олиб юриш, сақлаш бўйича ўтказилган «Тиғ» махсус-профилактик тадбири давомида, 811 нафардан ортиқ фуқаролардан 792 та ўткир тиғли жисмлар тегишли тартибда олиниб содир этилиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олди олинди. Уларнинг, 675 таси пичоқ, 9 таси кастет, 8 та бита ва 100 та бошқа кўринишдаги ўткир тиғли жисмларни ташкил қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1