1

Янги Ўзбекистон университети ташкил этилади

ЖАМИЯТ 21.05.2021, 18:29
Янги Ўзбекистон  университети ташкил этилади

Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» бўлиб ўтмоқда.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Бекзод Мусаев ёшлар билан мулоқот қилди.

Учрашувда Янги Ўзбекистон университети ташкил этилиши, унга малакали ўқитувчилар, салоҳиятли педагоглар, хориждан нуфузли кадрлар жалб қилиниши маълум қилинди.

Бош вазир ўринбосари мактабдаги таълим тизимига оид фикрларини айтиб ўтди. Ёшларнинг олий таълим тизимига оид фикрларини тинглади.

Суҳбат жараёнида янги олий ўқув юртлари ташкил этилаётгани, талабалар учун ётоқхоналар кўпайтирилиши, буларнинг барчаси ёшларга янада қулай шароит яратиш учун қилинаётгани алоҳида эътироф этилди.

Б.Мусаев ёшларга фаолияти ҳақида қисқача сўзлаб берди. Оддий банк ходими лавозимидан ушбу масъулиятли даражагача етиб келишигача бўлган меҳнат фаолияти билан ўртоқлашди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1