1

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганларга ниқобсиз юришга рухсат берилдими? Шов-шувларга ойдинлик киритилди

ЖАМИЯТ 21.05.2021, 19:01
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганларга ниқобсиз юришга рухсат берилдими? Шов-шувларга ойдинлик киритилди

Ижтимоий тармоқларда, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаевага таяниб, Ўзбекистонда эмланган фуқароларга ниқоб тақмасликка рухсат берилиши тўғрисида маълумотлар тарқатилмоқда.

Аслида, Убайдуллаева айрим давлатларда аҳолининг 60-70% коронавирусга қарши тўлиқ эмланганидан кейингина вакцина қабул қилганлар ниқобсиз юриши ва ижтимоий масофани сақламаслиги мумкин бўлгани ҳақида айтган эди.

—  Вакцинация жараёнларига аҳолининг 60-70 фоизи қамраб олиниши таъминланса, оммавий иммунитет ҳосил қилиниши тўғрисида кўп бора таъкидлаймиз. Оммавий иммунитетнинг ҳосил қилиниши коронавирус инфекциясини назорат қилиш ва енгиб чиқишда эришилган катта ютуқдир.  

Вакцинациянинг тўлиқ босқичларини олган инсон организмида коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилувчи иммун ҳужайралари ишлаб чиқилади. Мазкур ҳужайралар қанча муддат ҳимоя қилиши борасида тўлиқ маълумот бўлмаса-да, бу ҳужайралар титри юқори бўлган даврда инсонга коронавирус инфекцияси юқмайди.  

Албатта, бундай ҳолатда вакцинация тўлиқ босқичларини олган ва иммунитет ҳужайралари мавжуд инсонларгина ниқобсиз юриши ва ижтимоий масофани сақламаслиги мумкин.  

Баъзи давлатларда вакцинация олганларга ниқобсиз юриш ва ижтимоий масофани сақламасликка рухсат берилиши, шу давлатлар аҳолиси орасида эмланганлар салмоғи 50 фоиз ва ундан ҳам кўпроқ бўлганлиги ҳамда аҳоли орасида оммавий иммунитет ҳосил қилинишига асос мавжудлиги боис бўлиши мумкин. Лекин бундай давлатлар жуда ҳам саноқли.

Шуни унутмаслик керакки,  ўтаётган пандемия даври тиббий ниқоблар ва ўзаро масофа сақлашнинг самарасини исботлаб берди, деган эди мутахассис. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1