1

“Қамчиқ” довонидаги тошлар қулаяпти. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди(видео)

ЖАМИЯТ 22.05.2021, 09:21
“Қамчиқ” довонидаги тошлар қулаяпти. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди(видео)

Кеча, 21 май куни ижтимоий тармоқларда бир ҳайдовчи томонидан “Қамчиқ” довонидаги тош қулаши акс этган, автомобил эгаларини еҳтиёт бўлишга чақирган видеолавҳа тарқалди.

Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди:

Aслида, бу ҳолат тошларни сунъий равишда геологик хавфли ҳудудлардан тушуриш учун режалаштирилган тадбирдир. Ушбу жараён Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари, Геологик хавфли жараёнларни кузатиб бориш бўйича давлат хизмати мутахассислари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилади. 

Тадбир барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган ҳолда ўтказилади. Эътибор беринг, бундай ишлар бутун дунёда амалга ошириладиган жараён бўлиб, тушиб кетиши эҳтимоли юқори бўлган тоғ жинсларнинг йўлга тушишини олдини олишга қаратилган амалиёт ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1