1

Бугун пойтахтнинг бир қанча кўчаларида транспортлар ҳаракати вақтинча чекланиши мумкин

ЖАМИЯТ 22.05.2021, 09:31
Бугун пойтахтнинг бир қанча кўчаларида транспортлар ҳаракати вақтинча чекланиши мумкин

Пойтахтнинг айрим кўчаларида транспортлар ҳаракати вақтинча чекланиши мумкин. Бу ҳақда ЙҲХББ маълум қилди.

Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, фавқулодда ҳолатлар юзага келганда тезкорликни ошириш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ ходимлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан ўқув машғулотлари  ўтказилади.

Шу муносабат билан 2021 йил 22 май куни соат 08:00дан 10:00гача пойтахтнинг Темур Малик, Дўрмон йўли, Мирзо Улуғбек, Мустақиллик, Буюк ипак йўли, Маҳтумқули, Ислом Каримов, Афросиёб, Ойбек, Нукус ва Шаҳрисабз кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати қисқа муддатга чекланиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1