1

Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими хайдовчига қўл кўтаргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилди

ЖАМИЯТ 22.05.2021, 09:40
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими хайдовчига қўл кўтаргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилди

Ижтимоий тармоқда "Қорақалпоғистонда хайдовчига қўл кўтарадиган ЙПХ ходими" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 18 май куни соат 11:15 ларда  Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли тумани, Нукус гузари кўчасида хизмат олиб бораётган ҚР ИИВ ЙҲХБ ЙПХ инспектори А.Ешмурзаев томонидан ҳайдовчи Т.Б. бошқарувида бўлган "Isuzu" русумли транспорт воситаси пиёдага йўл бермаганлиги учун тўхтатилган ва унга қоидабузарлик бўйича тушунтириш берилган.

Шундан сўнг ҳайдовчи қоидабузарликни тан олмай қўл телефонига тасвирга олишни бошлаган вақтда, ҳайдовчининг отасиман деб таништирган фуқаро инспекторга автомобилнинг ҳужжатларини олиб бериб қоғоз баённомага расмийлаштиришни сўраган. Баённома расмийлаштирилганидан сўнг ҳайдовчи имзо қуйишдан бош тортган ва ЙПХ инспектори билан ҳайдовчи ўртасида низоли вазият келиб чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1