АҚШ президенти Жо Байден ўз мамлакатининг Ғазодаги яқинда Исроил томонидан олиб борилган ҳарбий ҳаракатларидан сўнг зарар етган инфратизимнинг тикланишига кўмак беришини ваъда қилди.
“INTERFAX.RU” хабарида айтилишича, Байден Оқ уйдаги матбуот анжуманида шундай фикрни айтган. “Бунда гап Ғазоннинг тикланишига кўмак пакети ҳақида боради”, деди у. Айни пайтда Байден бундай кўмакда ҳарбий объектлар эмас, фақат тинч инфратизим назарда тутилишидан огоҳлантирди. Исроил ва ғазолик фаластинликларнинг ярашуви ҳақида фикр юрита туриб, Байден мазкур ярашувнинг бардавом бўлиши учун фақат дуода бўлишини айтган.






