1

Чироқчида Нексияга ўрнатилган газ баллони ёрилди. Натижада 2 фуқаро воқеа жойида вафот этди

ЖАМИЯТ 22.05.2021, 11:14
Чироқчида Нексияга ўрнатилган газ баллони ёрилди. Натижада 2 фуқаро воқеа жойида вафот этди

Бугун, 22 май куни соат 6:00да Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани, “Навоий” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4P-84 “Яккабоғ-Чироқчи” автомобиль йўлининг 29 км.да ҳаракатланиб кетаётган, “NEXIA” русумли автомобилида ўрнатилган газ-баллони ёрилиши юзага келди. Бу ҳақда ФВВ Ахборот хизмати маълум қилди.

Бунинг оқибатида, автомобиль ичида бўлган 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган ҳамда 1 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилган.

Aйни вақтда, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва Прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1