АсосийJamiyat

Навоий ва Наманганда Фан олимпиадасининг республика босқичига старт берилди

'Навоий ва Наманганда Фан олимпиадасининг республика босқичига старт берилди'ning rasmi

Бугун, 22 май куни Навоий вилоятида қорақалпоқ тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, рус тили (таълим ўзбек ва қардош тилларида), қозоқ тили, Наманган вилоятида физика, тарих, информатика ва ахборот технологиялари фанлари бўйича фан олимпиадасининг республика босқичига старт берилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Олимпиадада жами 194 нафар ўқувчи иштирок этмоқда. қорақалпоқ тили ва адабиёти 6 нафар, рус тили ва адабиёти 30 нафар, рус тили (таълим ўзбек ва қардош тилларида) 35 нафар, қозоқ тили 12 нафар, физика 35 нафар, тарих 42 нафар, информатика ва ахборот технологиялари фанидан 34 нафар ўқувчи иштирок этмоқда.

Ўқувчилар учун ҳудудларда ётоқхона ҳамда олимпиада ўтказиладиган кунлари овқатланиш ва барча шарт шароитлар яратилган.

Навоийда бўлиб ўтаётган фан олимпиадаси республика босқичи онлайн трансляциясини ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин

    Бошқа янгиликлар