1

Одам савдоси билан шуғулланган аёл айбини "ювиш" учун терговчига пора таклиф қилди

ЖИНОЯТ 22.05.2021, 12:08
Одам савдоси билан шуғулланган аёл айбини "ювиш" учун терговчига пора таклиф қилди

Бухоро вилоятида жиноятчи ва гувоҳ ўртасида 8 май куни тергов иши юзасидан юзлаштириш амалга оширилади. Бу ҳақда Замон информацион дастурида хабар қилинди.

 Жиноятчи аёл вазият жиддийлигини ва жазо муқаррарлигини англаб, саросимага тушади. Шу боис жиноят ишининг одам савдоси билан боғлиқ қисмини бости-бости қилиш ва уни жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига ички ишлар ходимига пора таклиф қилади. 

Ходим рад жавобини берса-да, қаттиқ қўрқув исканжасидаги жиноятчи аёл ўз гапида қатъий туриб пора таклиф этишда давом этади. Терговчига қайта-қайта тергов ишини ёпиши учун 500 AҚШ доллари миқдоридаги пулни беришини айтади. 

Шундан сўнг ўз айбини яна бир карра оширган аёл пора бераётган пайтида жиноят устида қўлга олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1