АсосийJamiyat

"Нонвойхонадаги муаммони 300.000 сўм билан "Ёпворадиган" ходим ким бўлди экан-а?!" — ФВВ ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан изоҳ берди

'"Нонвойхонадаги муаммони 300.000 сўм билан "Ёпворадиган" ходим ким бўлди экан-а?!" — ФВВ ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан изоҳ берди'ning rasmi

21 май куни ижтимоий тармоқлар орқали "Нонвойхонадаги муаммони 300.000 сўм билан "Ёпворадиган" ходим ким бўлди экан-а?!" сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.

 Мазкур хабар юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хавфсизлик қоидалари бузилганлиги учун таъмагирлик йўли билан пул талаб қилган шахснинг ФВВга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилди:

 - хонадонингизга келиб, ўзини ФВВнинг қуйи тизимларига ўхшаш ташкилотлар номлари билан таништирган шахслардан, биринчи навбатда, ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат(хизмат гувоҳномаси)ини тақдим этишини сўранг;

 - гувоҳномада ёзилган мансабдор шахснинг ҳарбий унвони ва лавозимини эслаб қолинг, кийим-бош ва махсус белгиларига эътибор беринг, агарда мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракатлари Сизда шубҳа уйғотса, вазирликнинг «1101» ишонч рақамига қўнғироқ қилинг;

 Махсус-формали кийим-бош кийиб юрган ёки шу кийимга жуда ўхшаш кийимдаги шахслар томонидан ўзларини “давлат ёнғин назорати органи (“пожарный”) ходими” сифатида таништириб, тўлов ундириш ҳолатларига дуч келсангиз, дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этинг.

    Бошқа янгиликлар