Aндижонда ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган фуқаро инспекторнинг талабларига бўйсунмагани етмагандек, танишларини воқеа жойига чақириб, ходимни калтаклайди. Бу ҳолат ЙПХ инспекторининг бодй камерасига ёзилиб қолади. Бу ҳақда Замон дастурида маълум қилинди.
Кўпчиликлашиб инспекторни дўппослаган фуқаролар воқеа жойидан яширинган. Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида айбланувчилар қўлга олинди.
Aна шу пайтда нотўғри иш қилганимни биламан. Қалбдан пушаймонман. Aфсусдаман,-дейди айнланувчилардан бири.
Суриштирув давомида айбланувчилардан 2 нафари аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилгани маълум бўлди.






