1

"TikTok"да машҳур бўлишни истаган бухоролик "ИИБ ходимлари"га жазо берилди(видео)

ЖАМИЯТ 22.05.2021, 13:08
"TikTok"да машҳур бўлишни истаган бухоролик "ИИБ ходимлари"га жазо берилди(видео)

Ромитан туманида Ички ишлар ходимлари кийимини кийиб, қонунбузарликка қўл уришди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ маълум қилди.

 Улар ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмасдан туриб кийиб, турли ҳатти ҳаракатлар қилиб, видео суратга олган. Шундан сўнг ушбу тасвирларни  "ТикТок" даги шахсий саҳифасига жойлаштирган.

Бу эса Маъмурий жавобгарлик кодексига зид.  Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ томонидан суриштирув олиб борилди. Фуқароларнинг шахси аниқланиб, Ромитан тумани очиқ суд мажлисида иш кўрилди.

Суд якунларига кўра икки қоидабузарга энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида жарима жазоси берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1