1

Ёшлар иттифоқи ходимини дўппослаган қашқадарёлик фуқаролар ишини ИИБ ўрганмоқда

ЖАМИЯТ 22.05.2021, 13:57
Ёшлар иттифоқи ходимини дўппослаган қашқадарёлик фуқаролар ишини ИИБ ўрганмоқда

2021 йил 21 май куни соат 13:20 ларда Китоб тумани ИИБга Китоб тумани “Искана” МФЙда яшовчи, тумандаги 51-сонли ўрта мактабнинг Ёшлар иттифоқи ходими фуқаро К.А ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзини ва онаси С.Д.ни Қ.Э, Қ, Л,  И, исмли фуқаролар ҳақоратлаб, уриб тан жароҳати етказганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Унинг аризаси Китоб тумани ИИБ Навбатчилик қисмидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳудудий профилактика инспектори томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳолатни вужудга келтирувчи сабаблар тўлиқ ўрганилиб, жазо муқаррарлиги таъминланади.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1