1

Сирдарёда карантин қоидаларига амал қилмай ИИБ ходимини ҳақорат қилган шахсга қамоқ жазоси тайинланди

ЖАМИЯТ 22.05.2021, 15:50
Сирдарёда карантин қоидаларига амал қилмай ИИБ ходимини ҳақорат қилган шахсга қамоқ жазоси тайинланди

Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори капитан Я.З 2021 йил 27 апрель куни ўзига бириктирилган маъмурий ҳудуди яъни Оқолтин тумани “Янги давр” маҳалласида тунги хизматни олиб бораётган вақтида, ушбу маҳалланинг “Теракзор” кўчасида фуқаро А.У карантин қоидаларига риоя қилмай, тиббий ниқобсиз, жамоат жойида “пиво” спиртли ичимлигини истеъмол қилиб ўтирганлигини аниқланган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириш мақсадида хизмат хонасига таклиф қилганида, ушбу фуқаро ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай, унга фаол қаршилик кўрсатиб, ҳеч бир сабабсиз, турли хил қўпол сўзлар билан маст холатда ҳақорат қилиб воқеа жойидан қочиб кетган.

Ушбу ҳолат Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан назоратга олиниб, Оқолтин тумани тумани ИИБ ҲПБ томонидан фуқаро А.Уга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183 ва 194-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган хужжатларни мазмунан кўриб чиқиш учун ЖИБ Оқолтин туман судига юборилган.

ЖИБ Оқолтин туман судининг қарорига кўра фуқаро А.У Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183 ва 194-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1