1

Қибрайдаги қайси маҳаллалар Тошкент шаҳри таркибига ўтмоқда?

ЖАМИЯТ 22.05.2021, 16:52
Қибрайдаги қайси маҳаллалар Тошкент шаҳри таркибига ўтмоқда?

Тошкент вилояти Қибрай туманига қарашли 20 та маҳалла фуқаролар йиғини (жами 4402 гектар) Тошкент шаҳри таркибига ўтказилади. Бу ҳақда жорий йил 20 май куни Халқ депутатлари Қибрай туман кенгашининг тегишли қарори қабул қилинган. 

Жумладан, Қибрай туманидаги:

Жарбоши, Ташисти, Ибрат, Миришкор, Арғин, Баҳор, Чинор ва Товкентепа маҳаллалари (2107,4 гектар) пойтахтнинг Яшнобод тумани;

Геофизика, Алишеробод, Чингелди, Дўстлик, Тараққиёт, Баркамол, Боғишамол, Ватанпарвар, Амир Темур, Мевазор, Гулбоғ, Гулзор-1 ва Пастки-юз маҳаллалари (2294,6 гектар) Мирзо Улуғбек тумани таркибига ўтказилади.

Белгиланишича, Қибрай тумани округидан сайланган халқ депутатлари Қибрай туман кенгашининг депутатлари тегишлича халқ депутатлари Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туман кенгашлари таркибига ўтган ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1