1

Сергелида бир нечта хонадон бирдан ёнгани бўйича расмий маълумот берилди

ЖАМИЯТ 22.05.2021, 17:20
Сергелида бир нечта хонадон бирдан ёнгани бўйича расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Сергели туманида бир нечта хонадонлар ёнгани ҳақида хабар тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича ФВВ расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 май тонги соат 7:35 да Сергели тумани “Пастдархон” МФЙ Наврўз 6-тор кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин бўлаётганлиги юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг тезкор-қутқарув гуруҳига хабар келиб тушган. Ёнғин бўйича бирламчи маълумот Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати томонидан интернет тармоқларида тезкорлик (бу вақтда ёнғин фақат бир уйда бўлаётган эди) билан ёритилган.

Ёнғин жойига биринчи бўлинма соат 7-45да, яъни 10 дақиқада етиб борган, қолган ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 07-47дан соат 08-24 га қадар, жами 5 та бўлинма ёнғин жойига етиб борган.

Ёнғин содир бўлган хонадон қўшни хонадонларга зич қилиб қурилганлиги, ёнғинга қарши деворлар бўлмаганлиги, шу билан бирга, шамол тезлиги юқори бўлиб турганлиги сабабли ёнғин бошқа хонадонларга ҳам тезлик билан тарқалиб, натижада 3 та хонадонга тегишли 200 м2 майдонда ёнғин юзага келган.

Ёнғин-қутқарув бўлинмалари тонгги вақтда пойтахт кўчаларида мавжуд бўлган тирбандликларга дуч келганлиги, Пасдархон МФЙ, Наврўз 6-тор кўчасидаги ер ости гидрантининг сув босими паст бўлганлиги каби ҳолатлар ёнғинни тезлик билан бартараф этишга  салбий таъсир кўрсатган.

Ёниғин-қутқарув бўлинмалари томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, ёнғиндан жабрланган ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

Ҳозирда ёнғин сабаблари ва  моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1