1

Қорақалпоғистонда порани рад этган ИИБ ходими мукофотланди

ЖАМИЯТ 23.05.2021, 15:48
Теглар: ИИБ
Қорақалпоғистонда порани рад этган ИИБ ходими мукофотланди

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувида бўлган фуқаро С.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (гиёҳвандлик воситасини сақлаш) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича, фуқаро С.Х. Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник А.Утемуратовга бир неча маротаба, ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини судга юбормаслик эвазига 5.000 ( беш минг) АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати  хабар берди.

Подполковник А.Утемуратов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбариятига билдирги билан мурожаат қилиб, ўз билдиргисида, фуқаро С.Х.га пора бериш жиноят эканлиги, жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир нечта марта тушунтириб, огоҳлантиришига қарамасдан, пора таклиф қилиб келаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ушбу билдиргига асосан, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Х. таклиф қилган 5.000 АҚШ доллар пулларни подполковник А.Утемуратовга берган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олиниб, ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан фуқаро С.Х.га нисбатан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.

Жорий йилнинг 22 май куни, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов томонидан касбига содиқ бўлиб, таклиф қилган порани олмаган подполковник А.Утемуратовга пул мукофоти унинг яқин қариндошига вазирлик раҳбариятининг ташаккурномаси ва қиммат баҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

Шарҳлар

"Ҳаддингни билиб юр, билмасанг, билдириб қўяман". Яккабоғ тумани ИИБ мулозимининг ходимга қилган дўқ-пўписаси бўйича текширув бошланди (видео)

07.12.2022, 11:47

Яккабоғ туман ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари қўл остидаги ходимга қўпол муносабатда бўлгани акс этган видео тарқалмоқда.Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати изоҳ берди. Маълум...
Тошкентда ИИБ ходимининг ўлдирилиши аёл киши билан боғлиқмиди? Шов-шувларга ойдинлик киритилди

03.12.2022, 11:21

Сал аввал Тошкентда чақирув бўйича воқеа жойига етиб борган ИИБ ходими ўлдирилгани хабар қилинган эди. Айрим ОАВларда Тошкент шаҳри Олмазор туманида вафот этган профилактика инспектори...
Жиззахда ички ишлар ходими ЙТҲга учраб ҳалок бўлди. У назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган бўлган (видео)

12.10.2022, 12:03

Жиззахда назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган ИИБ ходими автоҳалокатга учраб вафот этди. Бу ҳақда "Замон" дастурида хабар қилинди. Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани "Учтепа"...
Андижонда зўравонлар йигитни ечинтириб видеога олишди

31.08.2022, 18:40

Жорий йилнинг 17 август куни «Телеграмм» ижтимоий тармоғи орқали фуқарога уятсиз мазмунидаги хабарларни ёзиб, уни алдов йўли билан Шаҳрихон тумани ҳудудига тунги вақтда чақириб, ушбу...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1