«Uzbekistan Airways» Тошкент–Термиз–Тошкент йўналиши бўйича қўшимча рейс йўлга қўйди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, парвоз 24 май, душанба куни Тошкент—Термиз—Тошкент йўналишида амалга оширилади. Тошкентдан Термизга парвоз вақти қуйидагича:
- Тошкентдан учиш — 16:00;
- Термизга келиш — 17:20.
Термиздан Тошкентга қайтиш:
- Термиздан учиш — 18:00;
- Тошкентга келиш — 19:10.