21 май куни Қашқадарё вилояти ИИБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда Косон тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан Қашқадарё-Тошкент йўналишида “Арабхона” МФЙда яшовчи фуқаролар М.Т. ва Б.Р.лар “Жентра” автомашинасида Косон туманидан Тошкент шаҳрига истеъмолга яроқсиз бўлган суягидан ажратилган 450 кг номаълум ҳайвон гўшти олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушланди. Бу ҳақда ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси хабар қилди.
Ушланган истеъмолга яроқсиз маҳсулот Ветеринария ходимлари билан ҳамкорликда йўқ қилиниб, тўпланган ҳужжатлар туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасига топширилди.