Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан тоғда адашиб қолган йигит топилди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, кеча 22 май куни 10 кишидан иборат ўртоқлар Кумушкон тоғларига (Тошкент вилояти Паркент тумани) дам олгани чиқишган. Йигитлар баланд тоғликка кўтарилганларида бирдан кучли ёмғир ёға бошлаган, йигитлар тезда тоғдан тушишган.
Бироқ, пастга тушганларида ўртоқларидан бирини қидириб қолишади.
Қолиб кетган ўртоғини қидириш учун йигитлар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қидирув-қутқарув гуруҳидан ёрдам сўрашган. Уч соатлик қидирув жараёнида бедарак йўқолган йигит топилди ва дўстларига соғ омон топширилди.






