Айни пайтда Тошкентда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво сабаб бир қанча ноқулайликлар юзага келгани ҳолати акс этган видео ва суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда. Хусусан, Тошкент телеминорасини чақмоқ уриши натижасида унинг тепасида турган давлат байроғи ёниб кетгани акс этган видеолар тарқалди.
Ҳолат юзасидан ФВВ Ахборот хизмати тезкор расмий маълумот тақдим этди.
Маълум қилинишича, бугун, 23 май куни, тахминан соат 20:30 да Тошкент телеминорасида чақмоқ уриш содир бўлди, аммо минора чақмоқ уришидан зарар кўрмаган. Чунки бино чақмоққа қарши жиҳозланган ва бундай ҳодисалардан тўлиқ ҳимояланган. Муассаса нормал ишламоқда, дейилади хабарда.






