АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 60 ёшга тўлди. Президент бош вазирни юксак орден билан тақдирлади

'Бугун Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 60 ёшга тўлди. Президент бош вазирни юксак орден билан тақдирлади'ning rasmi

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Нигматович Арипов 60 ёшга тўлди.

ЎзА хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, давлат идораларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий қудратини юксалтириш, муҳим стратегик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш борасидаги улкан хизматлари, ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.

Шу муносабат билан Абдулла Нигматовични самимий муборакбод этамиз ҳамда мустаҳкам соғлик, тинчлик-омонлик, бахт-саодат, масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятига янги зафарлар тилаймиз.

    Бошқа янгиликлар