Наманганда физика, информатика вa тарих фaнлaри бўйичa фaн олимпиaдaсининг республикa босқичи ғолиблaри тақдирланди. Бу ҳақда Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати хабар қилди.
22-23 май кунлари бўлиб ўтган фан олимпиадасининг республика босқичига Наманган вилояти мезбонлик қилди.
Беллашувларда вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган 111 нафар иштирокчи 2 босқичда ўз билимини синовдан ўтказди.
Мусобақа натижасига кўра, физика фанидан 5 нафар, информатика фанидан 5 нафар ўқувчига Ўзбекистон – Корея халқаро университетида 4 йиллик грант асосида ўқиш имтиёзини берувчи 12800 АҚШ доллари қийматидаги ваучер ва сертификатлар топширилди.
Шунингдек ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.






