Истанбул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси фуқароси, 2002 йилда туғилган Ахмедов Бобуржон Комилжон ўғли қидирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий каналида хабар берилди.
Маълум қилинишича, Бобуржон Ахмедов жорий йилнинг май ойида Туркиянинг Истанбул шаҳрига келган. Ҳозирги кунга қадар яқин қариндошларига алоқага чиқмаган.
Бош консулхона Бобуржон Ахмедовни таниган ёки у ҳақида маълумотга эга бўлган Туркиядага ватандошлармиздан whatsap тармоғи орқали +971 56 987 7634, +9983002244 рақамларига ёки Бош консулхонанинг +90 (212) 323 20 37 телефон рақамига зудлик билан хабар беришларини илтимос қилади.






