1

"Кўплаб тадбирлар режалаштирилган". Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш графиги маълум қилинди

ЖАМИЯТ 24.05.2021, 11:57
"Кўплаб тадбирлар режалаштирилган". Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш графиги маълум қилинди

Бугун, 24 май куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари – матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда Шавкат Мирзиёевнинг янги ҳафтадаги иш графиги қандай бўлиши маълум қилинди, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов. 

Маълум қилинишича, ушу ҳафтада ҳам кўплаб тадбирлар режалаштирилган.

Жумладан, олис ва чекка ҳудудларда мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича тақдимот, “Ўзагроҳимоя” АЖ тизимини ислоҳ қилишга доир йиғилиш бўлиши кутилмоқда.

Ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш, кўп квартирали уй-жойлар массивларини барпо этиш, уларни инфратузилма билан таъминлаш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши мўлжалланган.

Шунингдек, ҳафта охирида барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш дастури ижросини самарали таъминлаш юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, Президент 30 май куни Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклидаўтадиган 2030 йилга қадар «яшил» тараққиёт ва глобал мақсадлар учун шериклик Иккинчи халқаро саммитида нутқ сўзлайди.

Режалаштирилган тадбирларда ўзгариш бўлса, уларнинг тафсилотлари бўйича кейинги брифингимизда хабар берилиши маълум қилинди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1