1

Тошкентнинг қатор туманларида совуқ сув ва иссиқ сув бир неча кунга ўчирилади (рўйхат)

ЖАМИЯТ 24.05.2021, 12:24
Тошкентнинг қатор туманларида совуқ сув ва иссиқ сув бир неча кунга ўчирилади (рўйхат)

25 май соат  10:00 дан 27 май  соат 06:00 гача Яшнобод ва Миробод туманларидаги ичимлик суви тармоқларида баҳорги режали профилактик ишлар олиб борилиши муносабати билан пойтахтининг бир неча туманларида ичимлик суви ва иссиқ сув ўчирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар қилди. 

Режага кўра, қуйидаги манзилларга ичимлик суви таъминоти тўхтатилади.  

Яшнобод туманида:

– «Катта Олмос», «Иқбол», «Ўртамасжид», «Мумтоз», «Катта Қўйлиқ», «Қўйлиқобод», «Уйсозлар», «Тарновбоши», «Янгиқўрғон», «Беҳизор», «Бунёдкор», «Янгинур», «Ойдинкўл», «Шоҳимардон», «Катта Янгиобод», Шоҳсанам, Нодира, «Донишманд», «Хосиятли», «Янгидавр» маҳаллаларида;  

– Уйсозлар ва Уйсозлар тор кўчаларида, Толариқ  ва Толариқ тор кўчаларида, Мумтоз ва Мумтоз тор кўчаларида,  Оҳанграбо ва Оҳанграбо тор кўчаларида,  Табибий ва Табибий  тор кўчаларда, Табассум ва Табассум  тор кўчаларида, Латофат  ва Латофат тор кўчаларда, Бунёдкор ва Бунёдкор  тор кўчаларида, Нигора ва Нигора тор кўчаларида, Шоҳсанам ва Шоҳсанам тор кўчаларида, Чарос, Саодат, Мулойим, Табаррук кўчаларида;

– Тўёна 2, 3, 4, 6, 7, 8, 9 - даҳаларида, Қўйлиқ мавзесида, Уйсозлар мавзесида.

Бектемир туманида:  

– Абай, «Бектемир», «Олтинтопган», Ҳусайн Бойқаро, «Мажнунтол», «Миришкор», «Роҳат», «Зилола», «Иқбол», «Чашма», «Нурафшон» маҳаллаларида;

– Порлоқ кўчасида,  Сувсоз-1, 2 даҳаларида.

Миробод туманида:  

– Қўйлиқ ота, Баротхўжа, «Парвона», «Баёт», «Чинор», «Янги Қўйлиқ», «Юксалиш», «Файзиобод», «Оқ уй», «Зиёнур», «Толариқ» маҳаллаларида;  

– Қўйлиқ - 1, 2, 3, 4 даҳаларида;

– Файзиобод, Билимдон кўчаларида.  

Сергели туманида:  

– «Қўшқўрғон», «Хонобод», «Қурувчилар», «Зиёкор»,  «Маданият», Шукур Бурхонов маҳаллаларида.  

Сергели тумани бўйича сув босими камаядиган манзиллар:

– «Қумариқ», «Қипчоқ», «Нурҳаёт», «Сўғдиёна», «Дарё бўйи», «Нўғай Қўрғон», «Виқор», «Бунёдобод», «Зийнат», Йўлдош, «Навқирон», «Иттифоқ», «Эзгулик», «Мададкор», Ҳабибий, «Ташаббус», «Янги Умид», «Орият», Мархамат маҳаллаларида.

Янгихаёт тумани бўйича сув босими камаядиган манзиллар:

– «Олчазор», «Чарағон», «Дўстлик», «Ёрқин» маҳаллаларида

Шунингдек,  

– Бектемир туманидаги “Водник” қозонхонасига;

– Сергели тумани 8-сонли ва “Саноат қурилиш” қозонхоналарига;

– Миробод тумани 6-сонли қозонхонага ичимлик суви таъминоти тўхтатилиши муносабати билан ушбу қозонхоналар  фаолияти ҳам 3 кун муддатга тўхтатилади.

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ  келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1