1

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилиши мумкин

ЖАМИЯТ 24.05.2021, 16:03
Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилиши мумкин

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 25 майда баланд циклон таъсири фақат республиканинг энг шарқий ҳудудларида сақланиб туради. Фарғона водийси вилоятларида, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, шамол 17-22 м/с гача кучайишида момақалдироқ бўлиши мумкин.

26 майдан Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Кундузги ҳаво ҳарорати 34-37° гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 38-40° гача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8° га кўп бўлади.

Ўзгидромет 24-27 май кунларида республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига сел келиши хавфи ҳақида огоҳлантиради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1