АсосийJinoyat

Ангорда автотранспорт воситаларини текширувдан ўтказилганлиги тўғрисида қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб бериш ҳолати аниқланди

'Ангорда автотранспорт воситаларини текширувдан ўтказилганлиги тўғрисида қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб бериш ҳолати аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Фуқаро И.Б. “S.A.” МЧЖнинг муҳри, штамп ва бланкаларини сохталаштириб, ҳеч қандай комперессор ва ускуналарсиз автотранспорт воситаларини текширувдан ўтказилганлигини ва соз ҳолатда эканлигини тасдиқловчи гувоҳномаларни 50 минг сўмдан 100 минг сўмгача ҳақ эвазига тайёрлаб берганлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар