1

Туризм ва спорт вазирлиги "Ёшлар форуми Aндижон 2021"да журналистлар учун инфо-тур ташкиллаштирди

ЖАМИЯТ 24.05.2021, 17:21
Теглар: Туризм ва спорт вазирлиги, ёшлар фестивали
Туризм ва спорт вазирлиги "Ёшлар форуми Aндижон 2021"да журналистлар учун инфо-тур ташкиллаштирди

Жорий йилнинг  20-22 май кунлари Aндижон вилоятида  "Ёшлар форуми Aндижон 2021" тадбирлари бўлиб ўтди. Фестивалнинг сўнги кунида Туризм ва спорт вазирлиги журналистлар учун инфо-тур ташкиллаштирди. 

Aндижон вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан ташкиллаштирилган форумда жами 168 нафар(ҳар бир ҳудуддан 12 нафардан) ёшлар иштирок этди. 

Ушбу форум Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020-йил 25-декабрь куни мамлакатимиз ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган “Ўзбекистон ёшлари форуми”нинг 100-сонли мажлис баёни (02-РА1-585-сон.) 33-банди ҳамда 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 160-бандига мувофиқ 2021-йил 20-22-май кунлари Андижон вилоятида мактаб ўқувчилари ҳамда 30 ёшгача бўлган ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича “Андижон вилояти тажрибаси”ни кенг тарғиб етишга қаратилган республика “Ёшлар форуми”ни ўтказиш топшириғи берилган эди.

Форумнинг учинчи кунида иштирок этган журналистлар эрта тонгдан Aндижон шаҳридаги “Drohm” текстил корхонасига саёҳат қилдилар. Ушбу текстил корхонасини иш фаолияти шунингдек ишчи-хизматчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Шундан сўнг, Республикамизнинг машинасозлиги маркази бўлмиш Aсака туманидаги “UzAuto Motors” автомобил заводига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида иштирокчиларга автомобил заводининг тарихи, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми, келажакдаги режалар тўғрисида мутахассислар томонидан тушунчалар берилди.

Форум иштирокчилари Aндижон шаҳридаги Регистон майдонида 11-синфни тамомлаб ўз тадбиркорлиги ва ҳунармандчилигини йўлга қўйган ёшларнинг иш фаолиятидан ташкил этилган ярмаркада иштирок этдилар.

Фестивал сўнгида Aндижон шаҳар қоқ марказида фестивалнинг якуний галаконцерт дастури ўтказилди. 

Шарҳлар

Япония “Ипак Йўли маданий меросини рақамли архивлар орқали сақлаш” лойиҳаси учун сармоя ажратади

24.01.2022, 20:00

Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори Шаҳриёр Нуруллоев Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директорининг биринчи ўринбосари Ёшимаса Такемура вакиллари билан...
Ўзбекистонда ички саёҳатлар учун чегирмалар берилди

30.12.2021, 20:06

Туризм ва спорт вазирлиги томонидан Янги йил байрами муносабати билан 2021-йил 31-декабр ва 2022-йил 1-2-3-4-январ кунлари аҳолининг дам олиш кунларини мароқли ташкил этиш ҳамда ички...
МОҚ вакиллари “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонлари билан тақдирланишди

13.11.2021, 15:30

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирининг буйруғига биноан мамлакатимизда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида...
“Тошкент ёшларни севади” шиори остида ёшлар ойлиги ўтказилади

09.11.2021, 18:58

Тошкентда ноябрь-декабрь ойларида “Тошкент  ёшларни севади” шиори остида Ёшлар ойлиги ўтказилади.Бугун пойтахт ҳокимлигида ушбу кенг қамровли тадбир олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Шаҳар ҳокими Жаҳонгир...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1