1

Парламент кутубхонаси ишга туширилди(фото)

ЖАМИЯТ 24.05.2021, 19:47
Парламент кутубхонаси ишга туширилди(фото)

19 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Парламент кутубхонасининг очилишига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати маълум қилди.

Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ходимлари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси вакиллари, олимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Президентимиз 2020 йил 20 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида парламент қуйи палатаси биносида халқ вакилларининг ўз фаолияти, хусусан, қонун ижодкорлиги жараёнида зарур бўладиган маълумотлар ва етарли кўникмаларга эга бўлишлари учун замонавий, қулай, шунингдек, мамлакатимиз ҳамда жаҳоннинг илғор ахборот ресурс марказлари билан электрон интеграциялаша оладиган Парламент кутубхонасини ташкил этиш таклифини қўллаб-қувватлаган эди.

Қайд этиш керакки, мазкур кутубхона негизида хорижий мамлакатлар парламентлари билан ўзаро келишув-меморандумларини тузиш ва у асосида ўзаро электрон кутубхона маълумотлар базалари алмашинуви ташкил этилади. Парламент кутубхонасининг электрон китоб фондини кенгайтириш мақсадида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, “Жаҳон рақамли кутубхонаси” (БМТ ва АҚШ Конгресси қўшма лойиҳаси), “Европа рақамли кутубхонаси” ва “Google кутубхонаси” фондларидан фойланиш йўлга қўйилиб, ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида инфокиосклар ўрнатилди.

Шунингдек, Парламент кутубхонаси бутунжаҳон илмий-таълим маълумотлар базалари — “Library Press Display”, “JSTOR”, “East View”, “Springer Link”, “ProQuest” уланди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1