1

Эртага пойтахтнинг қатор йўллари ёпилади. Сабаби...

ЖАМИЯТ 24.05.2021, 20:04
Эртага пойтахтнинг қатор йўллари ёпилади. Сабаби...

Эртага, 25 май куни Тошкент шаҳрининг қатор йўлларида ҳаракат вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

“Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафонини ўтказиш доирасида иштирокчиларнинг ҳаракатланиш йўли бўйлаб йўлларнинг қуйидаги қисмлари ҳаракат учун соат 9:30 дан 11:30 гача ёпилади:

1)  Афросиёб кўчаси — “Ўзбекистон” метро бекатидан Нукус кўчасигача (Shox Med Center клиникаси);

2)  Нукус кўчаси — Ойбек кўчасидан Фарғона йўли кўчасигача;

3)  Абдулла Қодирий кўчаси — Фарғона йўли кўчасидан Қорасарой кўчасигача;

4)  Қорасарой кўчаси — Абдулла Қодирий кўчасидан “Ҳазрати Имом” мажмуасигача;

5)  Зарқайнар кўчаси — Қорасарой кўчасидан Ўзбек давлат циркининг пастидаги тоннелгача;

6)  Фурқат кўчаси — Ўзбек давлат циркининг пастидаги тоннелдан Ислом Каримов шоҳ кўчасигача;

7)  Ислом Каримов шоҳ кўчаси – Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача.

Ушбу йўл қисмларида тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1