1

Самарқандда трамвай тўхтаб қолди. Ҳокимлик ҳолат юзасидан изоҳ берди(видео)

ЖАМИЯТ 24.05.2021, 20:14
Самарқандда трамвай тўхтаб қолди. Ҳокимлик ҳолат юзасидан изоҳ берди(видео)

Самарқанд шаҳрида трамвай тўхтаб қолгани ва уни йўловчилар силжитиб ҳаракатга келтираётгани акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ҳокимлиги изох берди.

Таъкидланишича, Самарқанд шаҳри 1-сонли "Саттепо маскани-Темир йўл бекати" трамвай йўналишининг Буюк Ипак йўли кўчасида электр тармоғидаги қисқа узилиш содир бўлган. Натижада шу кўчадан келаётган 1012-сонли трамвай вагон Мирзо Улуғбек ва Буюк Ипак йўли кўчалари чорраҳасида ҳаракатдан тўхтаб қолган.

Юзага келган вазиятни олдини олиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вагон ичида бўлган йўловчилар бошқа йўналишдаги автотранспорт воситаларига халақит қилмаслиги учун чорраҳадан вагонни олишга ёрдамлашган.

Икки соат вақт оралиғида электр тармоғидаги узилиш ҳолати тузатилган ва 1012-сонли вагон иш фаолиятини давом эттирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1