«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Европанинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурарига айланди.
32 ёшли польшалик ҳужумчи Бундеслига жорий мавсумида 29 ўйинда 41та гол киритиб, «Олтин бутса»га эга чиқди.
Левандовски бу борада Ла Лигада 30та голга муаллифлик қилган «Барса» голеадори Лионель Месси ва А Серияда 29та гол киритган «Юве» форварди Криштиану Роналдуни ортда қолдирди.
Ўтган мавсум ушбу соврин «Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобилега насиб қилганди. Италиялик форвард А Серия ўтган мавсумида 36та голга муаллифлик қилган.






