1

Жорий йилда мактабларни қарийб 438 минг нафар ўқувчи ёшлар битираяпти

ЖАМИЯТ 24.05.2021, 22:33
Жорий йилда мактабларни қарийб 438 минг нафар ўқувчи ёшлар битираяпти

Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларига табрик йўллади. Президент ўз табригида жорий йилда мамлакатдаги мактабларни қарийб 438 минг нафар ўқувчи ёшлар битираётганини алоҳида қайд этди:

Қарийб 438 минг нафар ўқувчи ёшларимиз етуклик шаҳодатномаларини қўлларига олмоқда.

Қисқа муддатда мактабгача таълим, олий ва ўрта махсус таълим тизимида муҳим ўзгаришлар амалга оширилди. “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади” деган шиор асосида мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланди.

Бу ҳақда гапирганда, охирги тўрт йилда 134 та янги мактаб қурилиб, 2 минг 965 та мактаб реконструкция қилиниб, тубдан таъмирлангани ва жиҳозланганини қайд этиш лозим.

Юртимизда мутлақо янгича мазмун ва шаклдаги замонавий Президент мактаблари, ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар барпо этилмоқда.

Ҳозирги вақтда республикамизда 10 мингдан зиёд давлат умумтаълим, 171 та нодавлат, 18 та давлат-хусусий шериклик шаклидаги мактаблар фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, 56 та математика, 28 та кимё-биология, 14 та ахборот технологиялари фанларига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилди.

Шу борадаги ишларимизни изчил давом эттириб, кейинги пайтда физика ва чет тилларига ихтисослаштирилган мактаблар очишга алоҳида эътибор бермоқдамиз. Шу йил сентябрь ойида 14 та физика ва 207 та чет тилларига ихтисослаштирилган мактаб ўз фаолиятини бошлашини алоҳида таъкидлаш лозим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1