«Реал» клуби сардори Серхио Рамос Испания миллий жамоасининг Евро-2020 учун чақирилган таркибидан ўрин олмаганига муносабат билдирди.
«Бунгача фаолиятимда дуч келмаган ғалати мавсум ва оғир ўтган сўнгги бир неча ойдан кейин Евродан четда қолганим ҳақида эшитиш осон эмас.
Клуб ва миллий жамоа сафида юз фоизлик натижага эришиш учун ҳар куни бор куч ва имкониятимни аямай ишладим. Бироқ ҳар сафар ҳам барчаси сен ўйлаганингдек бўлмайди. «Реал»га яхшироқ ёрдам бера олмаганим ва Испания сафида Евро-2020да майдонга туша олмаслигим мен учун оғриқли. Бироқ ҳозирги вазиятда дам олиб, тўлиқ тикланиш ва янги мавсумда янги куч билан қайтиш энг тўғри йўл бўлади. Мамлакатим шарафини ҳимоя қила олмаслик мен учун оғир бўлади, аммо бунга тўғри ва холис муносабатда бўлишим керак. Катта турнирда барча жамоадошларимга омад тилайман. Сизни уйидан қўллаб-қувватлайдиган мухлислар сафи биттага кўпайди», - дея ёзади Рамос твиттердаги саҳифасида.
Аввалроқ, Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Рамос жароҳат олгани ва мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборгани боис таркибдан ўрин олмаганини айтиб ўтганди.






