1

Қибрайда қидирувда бўлган хавфли жиноятчи ушланди

ЖИНОЯТ 25.05.2021, 08:40
Қибрайда қидирувда бўлган хавфли жиноятчи ушланди

Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ Уюшган жиноятчиликка ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими тезкор хабар эълон қилди. 

Маълум қилинишича, 2021 йил 10 май куни ИИВ ЖҚББ Уюшган жиноятчиликка ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ҳамда Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Қибрай тумани «Майский» маҳалласида тезкор қидирув тадбири  ўтказилган. Тадбир натижасида, 2020 йил 18 сентябрь кунидан Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисмида «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этган ва эҳтиёт чораси сифатида «Қамоқ» белгиланган, тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун қидирув эълон қилинган 1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган Х.Ш. Тошкент вилояти ҳудуди яшириниб юрган жойи аниқланиб ва ушланди ва Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига топширилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1