1

Россия, Қозоғистон ва Туркиядаги меҳнат мигрантлари қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар орқали ҳимоя қилинади

ЖАМИЯТ 25.05.2021, 08:58
Россия, Қозоғистон ва Туркиядаги меҳнат мигрантлари қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар орқали ҳимоя қилинади

Россия, Қозоғистон ва Туркияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу мамлакатлардаги юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик битимларини имзолаган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ахборот хизмати хабар берди. 

Ушбу битимларга мувофиқ қуйидаги ҳолларда ҳуқуқий ҳимоя қилиш кўзда тутилган:

* меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби бўйича – иш берувчи томонидан ҳужжат билан тасдиқланган қарздорликларни ундиришга оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш;

* меҳнат мажбуриятларини бажариш вақтида меҳнат мигрантининг соғлиғига етказилган зарар учун иш берувчи томонидан моддий ва маънавий зарарларни қоплашга оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш масалалари;

* ишчининг меҳнат вазифаларини бажариш жараёнида вафот этиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш ёки меҳнат вазифаларини бажаришда соғлиғига етказилган зарар учун моддий тўловларни ундириш юзасидан суғурта полиси ёки Россия, Қозоғистон ва Туркия давлатларининг ваколатли жамғармалари маблағлари ҳисобидан суғурта тўловларига оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш масалалари;

* Россия, Қозоғистон ва Туркиядан маъмурий чиқариб юбориш тўғрисида ноқонуний қабул қилинган суд қарорларини бекор қилиш юзасидан аппеляция ва кассация тартибида шикоят киритиш борасидаги юридик ҳаракатлар.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1