1

Тошкентда Германияга ишга жўнатишни ваъда қилиб, фуқародан катта миқдорда пул ундирган шахсга чора кўрилди

ЖАМИЯТ 25.05.2021, 10:43
Тошкентда Германияга ишга жўнатишни ваъда қилиб, фуқародан катта миқдорда пул ундирган шахсга чора кўрилди

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 2020 йилнинг январь ойида 45 ёшли Фахриддин Х. 23 ёшли Сарбоз Ш.га уни Германияга жўнатишни ваъда қилган. Ўз «хизматлари» учун 3.800 АҚШ доллари олган Фахриддин ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар қилди. 

Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

"Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Огоҳ бўлинг! Масаланинг ечимини ваколатига кирмайдиган шахсларга ишониб топширманг", - дейилади хабарда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1