1

Сариосиё туманига янги ҳоким тайинланди, аввалгиси вазирга ўринбосар бўлди

ЖАМИЯТ 25.05.2021, 11:44
Сариосиё туманига янги ҳоким тайинланди, аввалгиси вазирга ўринбосар бўлди

Ўктам Исмоилович Тўраев Президент қарорига асосан Қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Ўктам Тўраев тайинловга қадар Сариосиё тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Шу кунга қадар Қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган Эркин Бўриевич Искандаров бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Бугун Халқ депутатлари Сариосиё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Тўраев Ўктам Исмоилович  Қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимига ўтганлиги муносабати билан Сариосиё тумани ҳокими лавозимидан озод қилинди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғи Хўжақулов Абдусалом Пардаевич Сариосиё тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1