АсосийJamiyat

Бугун Самарқанддаги Регистон майдони атрофида беш соат транспорт ҳаракати чекланади

'Бугун Самарқанддаги Регистон майдони атрофида беш соат транспорт ҳаракати чекланади'ning rasmi

Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида жорий йилнинг 25 май куни “Жаҳон Россия Миллий филармонияси” оркестри бош дирижёри ва бадиий раҳбари Владимир Спиков бошчилигидаги хайрия концерт дастурини ўтказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати маълум қилган.

Шу муносабат билан бугун 18:00 дан 23:00 га қадар тадбир ўтказиладиган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш мақсадида қуйидаги кўчаларда автотранпорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади:  

- Регистон кўчасининг "Нон бозорчаси" олдидан Сўзангарон кўчаси "Регистон" супермаркетгача бўлган қисмида;

- Даҳбед кўчасининг Регистон кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Регистон майдони томон борувчи қисмида;

 

    Бошқа янгиликлар