1

Сурхондарёда аҳолининг чорвасини бўғизлаб кетаётган номаълум ҳайвоннинг болалари топилди (фото)

ЖАМИЯТ 25.05.2021, 17:36
Теглар: экология қўмитаси
Сурхондарёда аҳолининг чорвасини бўғизлаб кетаётган номаълум ҳайвоннинг болалари топилди (фото)

Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилояти Музрабод туманида одамлар қўйларни бўғизлаб кетаётган номаълум ҳайвонни уриб ўлдирди” сарлавҳа остидаги видеомурожаат Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ИИБ билан 24-25 май кунлари ўрганилди. 

Аҳоли билан суҳбат жараёнида номаълум ҳайвон томонидан 10 дан ортиқ чорва моллари бўғизлаб кетилганлиги ва маҳалла фуқаролари йиғилиб, тунда ҳайвонни таъқиб қилиб, таёқлар ёрдамида уриб ўлдирганликларини маълум қилдилар.

“Орият” маҳалласи ҳудудидаги “Шомуродов Акбар” фермер хўжалигига қарашли даланинг четида икки бош номаълум ҳайвоннинг болалари топиб олинди. Ҳозирда ушбу ҳайвон боласи қаровсиз қолиб кетганлиги ва ушбу ҳайвонни сақлаб қолиш ҳамда турини аниқлаш мақсадида Термиз ҳайвонот боғига топширилди.

Шарҳлар

2020 йилда қанча дарахт ноқонуний кесилгани ҳақида маълумот берилди

17.02.2021, 16:59

Ўтган йил давомида 7812 туп дарахт ноқонуний кесилган ва 15,3 млрд сўмлик зарар етказилган.Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат...
80 фоиз жамоат транспорти газ ҳамда электр двигателига ўтказилади

03.11.2019, 11:32

Адлия вазирлиги томонидан “Қонунчиликдаги янгиликлар” номли брифинг ва матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақида ЎзА хабар қилмоқда. Унда дастлаб соҳа мутахассислари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1