АсосийДУНË

Россия ва АҚШ президентлари Женевада учрашади

Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги учрашув 16 июнда бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда &n...

'Россия ва АҚШ президентлари Женевада учрашади'ning rasmi

Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги учрашув 16 июнда бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда  Кремль матбуот хизматига таяниб, Газета.уз.

«Россия-Америка муносабатларининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, стратегик барқарорлик муаммолари, ҳамда коронавирус пандемиясига қарши курашда ҳамкорлик ва минтақавий можароларни тартибга солиш каби халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш кутилмоқда», — дейилади хабарда.

Бу Жо Байден АҚШ президенти этиб тайинланганидан сўнг икки раҳбарнинг биринчи учрашуви бўлади. Олдинроқ улар 2011 йил Москвада учрашишган. Ўшанда Путин Россия бош вазири, Байден эса Америкада вице-президент эди.

Олдинроқ Жо Байден Россия раҳбарига учинчи мамлакат ҳудудида саммит ўтказишни таклиф қилган эди.

    Бошқа янгиликлар