1

“Бу жой Ўзбекистондаги дўзах, ҳеч ким чиқолмаган!” — Сенат “Меҳрибонлик уйлари”нинг собиқ тарбияланувчилари ҳолатини ўрганади

ЖАМИЯТ 25.05.2021, 20:07
“Бу жой Ўзбекистондаги дўзах, ҳеч ким чиқолмаган!” — Сенат “Меҳрибонлик уйлари”нинг собиқ тарбияланувчилари ҳолатини ўрганади

Шу кунларда Интернет ижтимоий тармоқларида “Бу жой Ўзбекистондаги дўзах, ҳеч ким чиқолмаган!” сарлавҳа остидаги мақола кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Унда таъкидланишича, Самарқанд вилоятидаги 6, 10-сонли ҳамда Тошкент шаҳридаги 22-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари учун давлат томонидан бепул равишда уй-жой ажратилган, бироқ, тарбияланувчилар мутассадди ташкилотлар томонидан ушбу уй-жойлар уларга кредит асосида берилгани тўғрисида огоҳлантирмаган ва бунинг оқибатида улар мазкур турар-жойлардан ҳайдаб чиқарилган.

Шунингдек, ушбу масалага ечим излаб Тошкент шаҳрига келишганда ички ишлар ходими томонидан уларга нисбатан ўринсиз ҳаракатлар амалга оширилгани иддао қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан  мазкур ҳолат назоратга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати маълум қилди.

 Тез орада ушбу ҳолатга қонуний баҳо берилиши юзасидан батафсил маълумот тақдим этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1