1

Наманганда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида йўловчи вафот этди

ЖАМИЯТ 25.05.2021, 20:17
Наманганда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида йўловчи вафот этди

Кеча, 24 май куни соат 18:00ларда, Наманган вилояти, Поп тумани, "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 279-километрида, ҳайдовчи Ж.Ж. "Нексия" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва бетон тўсиққа урилиб, йўлдан чиқиб кетиб пастликка тушиб кетган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Натижада, ҳайдовчи ҳамда йўловчилар 20 ёшли А.Р. ва 35 ёшли А.Қ.лар тан жароҳатлари олиб туман шифохонасига мурожаат қилишган. Ушбу автомобиль йўловчиси Я.Б. олган тан жароҳатлари сабабли вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1