АсосийJamiyat

Соғлиқни сақлаш тизими раҳбарлари фаолиятини баҳолаш рейтинги жорий этилади

'Соғлиқни сақлаш тизими раҳбарлари фаолиятини баҳолаш рейтинги жорий этилади'ning rasmi

Президентнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда барча соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари раҳбарлари фаолиятини баҳолаш рейтинги жорий этилади.

Рейтинг натижалари эса ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилади.

 Шунингдек, ушбу қарорда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат бошқаруви академияси билан биргаликда илғор хорижий тажриба асосида тиббиёт соҳасида бошқарув бўйича икки ҳафталик ўқув курслари ташкил этиш белгиланди.

Ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар эса Тиббиёт ташкилотларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Қолаверса, мазкур ҳужжатга кўра, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан биргаликда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларидан келиб чиққан ҳолда, бирламчи бўғинда тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати тасдиқланиб, барча ҳудудларда амалиётга киритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Матбуот хизмати.

    Бошқа янгиликлар